Янгиликлар

15 Май 2025

Маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудларга айлантириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда

"Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбири доирасида республикамиз бўйлаб Қўриқлаш ходимлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар масъуллари билан ҳамкорлигида кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча ўтказилган бу каби тадбирлар доирасида маҳаллаларда жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда аҳоли хонадонларида хавфсизлик чораларига риоя этилиши ўрганилди. Асосий эътибор ушбу объект ва хонадонларни техник қўриқлаш маркази тизимига улаш имкониятларини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш масалаларига қаратилди.

Замонавий қўриқлашнинг техник воситалари, видеокузатув камераларининг натижадорлиги ҳамда Қўриқлаш Департаменти томонидан таклиф этилаётган “Ақлли уй” лойиҳаси хусусида маълумотлар берилиб, жамоатчиликнинг фикр мулоҳазалари тингланди.

Жамоатчилик ташаббуси билан кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига ташвиш тугмалари ўрнатилиб, кўча ва йўлаклар кузатув камералари билан жиҳозланди. Мавжудларига техник хизмат кўрсатилди.
Кўп қаватли уйлар, хонадонлар ҳамда турли маиший ва савдо объектларида ўрнатилаётган сигнализация ҳамда видеокузатув воситалари Ички ишлар ҳамда Қўриқлаш бошқармалари мониторинг марказларига интеграция қилиниб, доимий назорат қилинмоқда. Бу эса фуқаролар хотиржамлиги, ҳудудлар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларда давом этмоқда.