Янгиликлар

4 Январь 2024

КИТОБХОНЛИК КЕЧАСИ

Китоб – замонлар тўлқинида сузувчи, ўзидаги маънолар хазинасини аждодлардан авлодларга авайлаб етказувчи тафаккур ўчоғидир. Шу боис сўнги йилларда мамлакатимизда китоб мутолааси ва тарғиботи, китоблар сонини эмас, салмоғини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари томонидан Гулистон туман Ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларига китобхонликни тарғиб қилиш, инсоният ҳаётида китобнинг тутган ўрни, адабиёт ва замон китобхонлик маданияти хусусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида фахрийлар ва ўқувчи ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди.
Бундан ташқари, ёшларнинг Миллий гвардия фаолияти билан танишишлари учун ҳарбий қисм бўйлаб саёҳат ташкил этилиб, анжом-аслаҳалар ҳамда ҳарбий техникалар намойиши бўлиб ўтди.