Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди
Бугунги кунда юртимизда маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, ватанпарвар, садоқатли ва ҳалол кадрлар захирасини шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда турли соҳаларда тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, қонунчиликда ҳам муҳим ўзгаришлар киритилмоқда.
Ана шундай саъй-ҳаракатлар доирасида Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида сафдор-сержантлар таркибига ҳарбий-касбий саралаш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган бир гуруҳ ҳарбийлаштирилган назоратчилар ҳамда идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган Қўриқлаш бўлинмаларига синовлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда дастлаб иштирокчиларга мамлакатимизда қўриқлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимлар учун яратилаётган қулай иш шароитлари ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, давра суҳбатида ота-оналар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида интизом бузилиши, йўл-транспорт ҳодисалари, турли кўнгилсиз ҳолатлар, таъмагирлик ҳолатларини олдини олиш, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан ҳам очиқ мулоқот ўтказилди.
Мазкур тадбир орқали фуқаролар ва уларнинг яқинларига хизмат фаолиятида талаб этиладиган меъёрий-ҳуқуқий билимлар, касбга оид масъулият ва интизом тушунчалари яна бир бор тушунтирилди.