Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида навбатдаги учрашув ўтказилди
Сирдарё вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва йўл қўйилиши мумкин бўлган интизом бузиш ҳолатларини ҳамда жиноятчиликларнинг олдини олишга қаратилган учрашув ўтказилди.
Унда Қўриқлаш бошқармасининг туман-шаҳар Қўриқлаш бўлимларида хизмат қилаётган ходимларни видеоселектор тарзида иштироки таъминланди. Тадбир давомида ходимлар хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, ижрочилик интизомига риоя қилишлари бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари масъуллар томонидан қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида маълумотлар берилди. Ўтган давр мобайнида тизимда ижрочилик ва хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари аниқ мисоллар билан келтириб ўтилди ва булар учун жавобгарлик асосларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат якунида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.