Қўриқлаш бошқармасида ходимларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилди
Ёшларни иш билан таъминлаш, Қўриқлаш хизматига малакали ёш номзодларни ишга саралаб олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармасидаги бўш бўлган саф бўлинмаларига ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларидан янги номзодлар қабул қилинди.
3 кун давом этган танловда номзодлар бўй ўлчаш, спорт ҳамда психологик тест синовларидан сараланиб олинди. Куни кеча мазкур танловлардан муваффақиятли ўтган ҳарбийлаштирилган соқчилик ва қоровуллик бўлинмалари ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ўтказилди. Суҳбатлар давомида бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосари ҳамда шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилишлари хусусида тўхталиб ўтилди.
Якунда эса тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан атрофлича жавоб олдилар.