Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъуллари ҳамда Фарғона шаҳар Наркология диспансери мутахассислари билан ҳамкорликда Қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир доирасида йўл ҳаракати хавфсизлиги мутахассислари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига яқинда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, ҳаракат давомида диққат қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар, йўл-транспорт ҳодисаларига олиб келувчи омиллар ва уларни бартараф этиш усуллари кенг муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган тезликка риоя қилиш, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт бошқармаслик, техник носозликка эга воситалардан фойдаланмаслик ҳамда ҳушёрликни сақлаш каби муҳим масалаларга урғу берилди. Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари томонидан билдирилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Ўтказилган давра суҳбати нафақат иштирокчиларнинг замонавий йўл ҳаракати талаблари ҳақидаги билимларини янгилади, балки йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига янада масъулиятли муносабатни шакллантиришга ёрдам берди. Бундай учрашувлар ҳайдовчилик маданиятини мустаҳкамлашга ва бахтсиз ҳодисалар хавфини камайтиришга ёрдам беради