Янгиликлар

15 Апрель 2025

Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасида ходимлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар бугунги мураккаб даврда интернет ижтимоий тармоқларида фойдали маълумот билан бирга зарарли ахборот ҳам кенг тарқалаётганлигига тўхталиб ўтилди. Айниқса, имон-эътиқодга рахна солувчи, дину диёнатга путур етказувчи ва инсонни залолатга бошлайдиган материаллар авж олаётганлигини, экстремистик оқимларга кириб қолишини олдини олиш ва уларнинг онгига бузғунчи қарашларни сингдириш ҳолатлари қучаётганлиги, бундай қалтис вақтда ёш авлодда ақидапараст ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш ва уларни ғоявий хатарлардан огоҳ этиш долзарб вазифа бўлаётганлиги, халқимизни замонавий хатарлардан огоҳ этишни лозим эканлигига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, таҳдидлардан ҳимояланиш йўллари ҳақида сўз юритиб, ёшларда хабарлар моҳиятига етиш малакасини ҳосил қилиш, ҳар қандай хабар ҳам тўғри ва холис бўлавермаслигини тушунтирилди.
Давра суҳбати якунида эса кун тартибидаги масала юзасидан ходимлар томонидан берилган саволлар жавоб берилди.