Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармасида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди
Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармасининг хизмат фаолияти, кадрлар билан ишлаш тизими, хўжалик ишлари ҳамда ички тартиб-интизом ҳолатини ўрганиш мақсадида махсус ишчи гуруҳ томонидан кенг қамровли ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида бошқармада хизмат интизоми, ходимларнинг касбий тайёргарлиги, хизмат вазифаларининг бажарилиши, жисмоний ва маънавий-руҳий тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, кадрлар билан ишлаш тизими, ўқув-тариф жараёнлари, хизматчиларни рағбатлантириш ва уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганиб чиқилди.
Бундан ташқари, хўжалик фаолияти, моддий-техника базасининг ҳолати, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари ҳам таҳлил қилиниб, аниқланган камчилик ва муаммолар бўйича тегишли тавсия ва амалий ёрдамлар берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш натижалари бўйича хизмат самарадорлигини янада ошириш, ходимлар фаолиятини такомиллаштириш ва хўжалик юритишда шаффофликни кучайтиришга қаратилган таклиф ва вазифалар белгиланди.