Янгиликлар

4 Июнь 2025

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг навбатдаги оммавий сайёр қабуллар ўтказилди

Тошкент вилоятининг Бекобод ҳамда Чирчиқ шаҳарларида мамлакатимизнинг олис ҳудудларида аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида вилоят Қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг навбатдаги оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.

Вилоят Қўриқлаш бошқармаси, Мактаб ва мактабгача таълим бўлими, Бандликга кўмаклашиш маркази ҳамда ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган мазкур учрашувлар давомида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини, шунингдек фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор ажратилди.

Тадбирлар аввалида бугунги кунда ходимлар учун яратилган қулайликлар, ижтимоий ҳимояси борасидаги олиб бораётган ишлар хусусида мутасаддилар томонидан айтиб ўтилди. Шундан сўнг, ҳар бир ходим ва оила аъзоларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифлари тингланди.

Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан сафларда хизмат қилаётган сафдор ходимларни фарзандларини ёзги оромгоҳларда имтиёзли дам олиш тартиби бўйича, шунингдек ходимларнинг ишсиз оила аъзоларини ишга жойлашиши, имтиёзли кредит олиши ҳамда бошқа ижтимоий масалалар кўриб чиқилди.

Барча келиб тушган саволлар ҳамда мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилиб, уларга ечим топиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.