Янгиликлар

16 Февраль 2026

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг ҳудудий бўлинмаларида хизмат интизоми ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асрашга йўналтирилган ишлар самарадорлигини ошириш, мунтазам назорат қилиб бориш мақсадида Тошкент минтақавий ўқув марказида давра суҳбати ўтказилди.

“Ёшлар ва аёллар орасида радикаллашувнинг олдини олиш масалалари” мавзусида ўтказилган ушбу давра суҳбати давомида давр мобайнида ходимлар томонидан қайд этилган қоидабузарлик ҳолатлари таҳлил қилиниб, уларнинг сабаблари ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ходимларга хизмат интизоми, ички тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилиш, хизмат давомида ўзини намунавий тутиш, қонунчилик талабларига тўлиқ амал қилиш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Шу билан бирга сўзга чиққанлар томонидан юртимизда ёшлар ва аёллар ўртасида радикаллашувнинг олдини олиш – долзарб вазифалардан бири эканлиги, бу муаммонинг илдизларини чуқур англаш ва унга қарши самарали чоралар кўриш жамиятимиз келажаги учун муҳимлиги таъкидланди.