Янгиликлар

1 Декабрь 2025

1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан “Биз ОИТСга қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди

1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан Самарқанд шаҳар Қўриқлаш бўлимида “Биз ОИТСга қаршимиз” шиори остида учрашув ўтказилди. Қўриқлаш бўлими масъуллари ва шахсий таркиб иштирок этган давра суҳбатида сўз олганлар, бугун дунё аҳлини ташвишга солиб келаётган аср вабоси яъни, ОИТС касаллигини юқтириб олаётган шахсларнинг аксарияти спиртли ичимлик ва гиёҳвандлик ва носоғлом турмуш тарзи натижасида юқтириб олаётганлиги, инсон саломатлиги ва келажагига таҳдид солувчи салбий оқибатлар ҳар қандай инсон ҳаётининг издан чиқиб, тақдири аянчли бўлиши, турли касалликларга жумладан ОИТС касаллигига чалиниши ва ҳаётдан бевақт кўз юмиш каби қисматли оқибатларга олиб келиши тўғрисида маълумот берди.

Ҳақиқатдан ҳам бу каби салбий иллатлар, қанчадан-қанча оилаларни пароканда бўлиши, минглаб бегуноҳ гўдакларнинг азоб-уқубатда қолиши ва бир неча инсонларни бевақт ҳаётдан кўз юмишига олиб келмоқда. Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари тадбир давомида йиғилганларга ОИТС касаллигини юқтириб олмаслик учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида батафсил маълумот берди.

Дарҳақиқат, инсон ҳаётга бир маротаба келади, шундай экан ҳар бир шахс соғлом турмуш тарзига амал қилиб, оиласи ва жамият учун фойдали меҳнат билан банд бўлиб, салбий иллатлардан йироқ бўлса, шунда соғлом ва бахтли ҳаёт кечиради. Тўғри йўлни танлаш эса ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ.