Янгиликлар

29 Август 2025

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ватан – фахрим, ифтихорим!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир "Бир китоб - бир ҳаёт" акцияси доирасида ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланди

А.С.Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ватан – фахрим, ифтихорим!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир "Бир китоб - бир ҳаёт" акцияси доирасида ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланди.

Муҳокамада Самарқанд вилояти Қўриқлаш ҳамда Ички ишлар бошқармалари ходимлари ҳамда ахборот-кутубхона маркази мутахассислари фаол иштирок этди. Иштирокчилар Ватанга муҳаббат мавзусида қизиқарли мунозара ўтказдилар.

Тадбир мавзуси ҳар бир фуқаронинг ўз мамлакатига нисбатан чуқур ватанпарварлик, ғурур ва ифтихор туйғуларини акс эттиради. Муҳокама миллий қадриятлар ва маданий меросни асраб-авайлаш ва ҳимоя қилишнинг аҳамиятини англашга қаратилди.

Учрашувда атоқли ватандошларимизнинг давлат тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида маърузалар тингланди, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалалари ва ҳар бир фуқаронинг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашдаги ўрни муҳокама қилинди. Иштирокчилар замонавий таҳдидлар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр алмашдилар, халқ бирдамлиги ва миллий анъаналарга содиқлик муҳимлигини таъкидладилар. Тадбир якунида вилоятда ватанпарварлик ҳаракатини янада ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинди.