Янгиликлар

21 Февраль 2026

Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги давлат ва хўжалик бошқарувидаги объектларида, таълим муассасалари ва бошқа идораларда хизмат олиб бораётган идоравий қоровуллик бўлинмалари ходимларининг учун ўқув машғулотлари ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларидаги давлат ва хўжалик бошқарувидаги объектларида, таълим муассасалари билан бошқа идораларда хизмат олиб бораётган ижтимоий соҳа объектларининг идоравий қоровулларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, назарий ва амалий билимларини янада мустаҳкамлаш, фавқулодда ҳолатларда махсус тайёргарлик даражасини ошириш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Мазкур ўқув машғулотлар жараёнида объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш, фавқулодда ҳолатларда бажарилиши лозим бўлган зарурий кўникмаларга тайёрлаш, шунингдек, хизмат мобайнида объект хавфсизлиги ва Қўриқлаш хизматини ташкил этиш, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш ва биринчи тиббий ёрдамлар кўрсатишнинг тартиблари тўғрисида соҳа мутахассислар томонидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Шу билан бирга Нукус шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан объектларда ёнғин хавфсизлигини сақлаш, яшаш хонадонларда иситиш ускуналаридан нотўғри фойдаланиши сабабли ёнғин келиб чиқиши ва унинг олдини олиш учун тегишли чораларни ўз вақтида қўриши кераклиги тўғрисида иштирокчиларга тегишли маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, сўнги вақтларда айрим ҳудудларда фуқароларнинг бефарқлиги туфайли содир этилаётган ёнғин ҳолатлари натижасида кўплаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиб кетаётганлиги тўғрисида тайёрланган видеороликлар қўйиб берилди.

Мазкур тадбирда Қўриқлаш хизматининг тиббиёт бўлимининг шифокорлари томонидан объектларда ҳар қандай фавқулодда вазиятлар юзага келганда биринчи тиббий ёрдамлар кўрсатилиши зарурлиги ҳамда инсон саломатлиги учун қўллаш зарур бўлган усуллардан тўғри фойдаланиш кераклиги алоҳида тушунтирилиб ўтилди. Қўриқлаш хизматининг техник қўриқлаш марказининг масъул ходимлари томонидан қўриқловга олинган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш, замонавий қўриқлаш хизмати сигнализация ускуналари орқали объектларда қўриқлаш хизматини ташкил этишнинг тартиби ва хизматлари, шу билан бирга Техник қўриқлаш мониторинг маркази фаолияти ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.