Янгиликлар

3 Октябрь 2024

Минтақавий ўқув марказларида битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш маросимлари бўлиб ўтди

Куни кеча Миллий гвардия Минтақавий ўқув марказларида бошланғич тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида "Қўриқлаш" бош бошқармаси сафдорлар таркибида хизмат қилаётган ходимлар ҳарбий қасамёдга келтирилди. Шунингдек, навбатдаги бошланғич тайёрлаш ўқув режаси ва дастури асосида Миллий гвардия "Қўриқлаш" хизмати ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ходимлари ўқув курсини муваффақиятли тамомлаб, уларга тантанали равишда сертификатлар топширилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ўқув йиғинларида ходимлар мутахассислик ва ҳуқуқий билим асослари, ўқ отиш тайёргарлиги ва жисмоний тайёргарлик машғулотларини тўлиқ ўзлаштириб, ўзларининг касбий тайёргарлик йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Шунингдек, ўқув йиғинлари давомида ӯқиш ва жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда тенгдошларига ўрнак кўрсатган тингловчилар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Тадбирларда Миллий гвардия Минтақавий ӯқув марказлари раҳбарияти ва масъуллари сўзга чиқиб, тингловчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини, ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ор-номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида ушбу маросимларга оталиққа бириктирилган ёшларнинг ташрифи ташкил этилиб, ўғил-қизлар Миллий гвардия тизими ва ўқув марказлари ҳақида керакли маълумотларга эга бўлдилар.