Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан ўтказилган тадбир
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази доимий шахсий таркиби орасида "Коррупцияга қарши муросасиз муносабатдамиз" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚР бошқармаси бўлим бошлиғи адлия катта маслаҳатчиси Р.К.Садиков иштирок этиб, глобаллашув шароитида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ва порахўрликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг замонавий усуллари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, коррупция схемаларини аниқлаш ва уларга чек қўйишнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди.
Тадбир иштирокчилари коррупцияга қарши курашиш бўйича нафақат назарий билимларга, балки амалий кўникмаларга ҳам эга бўлишди. Жонли мулоқот шаклида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларни малакали мутахассисларга бериш ва уларга тўлиқ жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Тадбир ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга ва иштирокчиларда касбий фаолиятда коррупция кўринишларига нисбатан қатъий қаршиликни шакллантиришга хизмат қилди.