Янгиликлар

16 Октябрь 2025

ҲУДУДЛАРДА ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ УЧУН КИТОБ ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш, маънавий дунёсини бойитиш ҳамда оилавий китобхонлик анъаналарини мустаҳкамлаш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада турли ёш ва қизиқишларга мос бадиий, илмий-оммавий, болалар ҳамда тарбиявий адабиётлар кенг намойиш этилди. Тадбир давомида ходимлар нафақат ўзлари учун, балки фарзандлари ва оила аъзолари учун ҳам турли хил мазмунли китоблар харид қилдилар.

Шу билан бирга Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг маънавий дунёсини бойитиш, уларнинг жаҳон ва ўзбек адабиёти намояндаларининг асарлари билан яқиндан танишишларини таъминлаш ҳамда ходимлар фарзандлари учун фойдали адабиётларни тақдим этиш мақсадида Урганч шаҳар қўриқлаш бўлимида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбир давомида турли йўналишлардаги — бадиий, маърифий, болалар учун мўлжалланган ва илмий-оммабоп китоблар кенг намойиш этилди. Ходимлар ярмаркада катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўзларига ва оила аъзоларига зарур бўлган адабиётларни харид қилишди.

Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ходимларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда умумий маънавий муҳитни янада юксалтиришга хизмат қилади.