"Хавфсиз ҳудуд – долзарб 20 кунлиги" кенг қамровли профилактик тадбири доирасида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳридаги "Яшил дунё" деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳамда унинг атрофидаги кўп қаватли уйларда тарғибот ишлари олиб борилди.

Бунда фуқароларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда Қўриқлаш хизмати имкониятлари ҳақида тушунчалар берилди. Жумладан, объект ва хонадонларни қўриқловга олиш, ўрнатилаётган сигнализация воситаларининг ишлаш тартиблари амалий кўрсатиб берилди. Мол-мулк хавфсизлиги, аҳоли хотиржамлигини таъминлашда соҳанинг қулайликларидан самарали фойдаланиш тавсия этилди.
Сариосиё туманидаги Мирзо Улуғбек маҳалласи қизил тоифадаги маҳаллалардан бири. Ҳудудда криминоген вазиятни яхшилаш, маҳаллани "қизил" тоифадан чиқариш, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўймаслик борасида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан профилактик ишлар давом эттирилмоқда. Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти, туман ИИБ масъуллари ҳамда "маҳалла еттилиги" ҳамкорлигида ҳудудда келиб чиқаётган жиноятлар таҳлил қилиниб, фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди.
Аҳоли вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида кўп қаватли уйларга, кўчаларга кузатув камералари, ташвиш тугмаларини ўрнатиш ишларини жадаллаштириш, ҳудудда назорат рейд тадбирларини олиб бориш бўйича чоралар белгилаб олинди. Маҳаллада профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар билан суҳбат қилинди.