Маҳаллаларни хавфсиз ва жиноятчиликдан ҳоли масканларга айлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ҳамда профилактик чораларни кучайтириш мақсадида ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари изчил олиб борилмоқда
Жумладан, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликдаги профилактик-тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, мутахассислар томонидан аҳолига жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда замонавий техник воситалари, видеокузатув камераларининг натижадорлиги, Қўриқлаш хизмати турлари ҳамда тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг имкониятлари ҳақида сўз юритилиб, таклиф этилаётган “Ақлли уй” лойиҳаси хусусида маълумотлар бериб борилмоқда.
Шу билан бирга кўп қаватли уйларнинг кириш қисмларига ташвиш тугмалари ўрнатилиб, кўча ва йўлаклар кузатув камералари билан босқичма-босқич жиҳозланмоқда. Шунингдек, маҳаллалар ва унга туташ ҳудудлардаги объектлар, бозорлар ва савдо марказларида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида қўриқлашнинг техник воситалари билан жиҳозланиб, бу орқали ҳудудни онлайн режимда назорат қилиш имконияти яратилди ва кечаю-кундуз хавфсизлиги таъминланди.