Янгиликлар

12 Сентябрь 2024

Яккасарой ва Сергели туманлар ҳокимиятларида жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари ҳамкорлигида тарғибот тадбирлари ташкил этилди

Унда Тошкент шаҳар Прокурори, Ҳарбий прокуратура, туманлар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамда туман ИИО ФМБ масъуллари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Кун тартибидаги асосий масала жиноятчиликка қарши курашиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4060 сонли “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига қаратилди.

Йиғилишда сўз олганлар жиноят жиноят учун жавобгарлик ва уларни олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш чораларини кўриш масалалари ҳамда туманлардаги ҳар бир маҳаллаларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олишга қаратилган тадбирларда маҳалла раислари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб боришлари ва олиб борилаётган тарғибот бўйича маҳаллада истиқомат қилувчи ва тадбиркорлик фаолиятини юритувчи фуқаролар билан суҳбатларда фаол қатнашишлари тушунтириб ўтилди. Шундан сўнг Тошкент шаҳар "Қўриқлаш" бошқармаси томонидан жиноятчиликни олдини олишда замонавий қўриқлаш технологиялари билан иншоот ва фуқаролар хонадонларини жиҳозлаш ва техник қўриқловга олиш орқали фуқароларнинг мол-мулкларини жиноий тажовуздан ҳимоя қилиш жараёнлари билан таништирилди.