Бухоро шаҳрида спортнинг кураш тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари Ўзбекистон Кураш федерацияси билан ҳамкорликда Бухоро тумани “Маданият” спорт мажмуасида кураш бўйича Миллий гвардия биринчилиги мусобақаси кўтаринки руҳда ўтказилди.
Мусобақада Миллий гвардия тизимларида фаолият юритиб келаётган 200 яқин ҳарбий хизматчи ва ходимлардан ташкил топган жами 19 та жамоалар 7 та вазн (60 кг, 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг, 100 кг, +100 кг) тоифаларида ғолиблик учун куч синашди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашувларда ҳар бир иштирокчи мардонавор курашиб, ўз жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Мусобақа якунига кўра 3 ўринни Миллий гвардиянинг 65921 ҳарбий қисми спортчилари қўлга киритган бўлса, 2 ўрин Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармасига насиб этди. Фахрли 1 ўринни Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси спортчилари эгаллади.
Мусобақа ғолибларини муносиб рағбатлантиришга бағишланган тантанали тадбирда Спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудов иштирок этиб, барча спортчи ва уларнинг мураббийларига, шунингдек, мухлислик қилаётган ёш спорт ихлосмандларига ўзининг самимий тилакларини билдирди. Ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга медаллар, дипломлар ҳамда мусобақа кубоги тантанали равишда топширилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: