Янгиликлар

8 Август 2025

Қўриқлаш Департаментида соҳавий фаолиятни ривожлантиришга қаратилган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли қўриқловни ташкил этиш, жорий этилаётган маҳаллий техник воситалар орқали кўрсатилаётган хизмат турларини янги босқичга олиб чиқиш, фаолиятни рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва техник қўриқлов кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган Қўриқлаш Департаментининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг ахборот коммуникация ва қўриқлаш технологияларни жорий қилиш бўйича ўринбосарлар ва йўналишлар бўйича бошқарув аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлимлар раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув бошида Қўриқлаш департаменти раҳбарияти томонидан мазкур соҳа бўйича эришилган ютуқлар ва раҳбарларнинг самарадорлик кўрсатгичлари (KPI) муҳокама қилинди. Шунингдек, бошқарув аппаратининг ишчи гуруҳи томонидан тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолияти ўрганилгандаги камчиликлар ва асосий муаммоли масалалар аниқ мисоллар билан кўрсатилди ва уларни бартараф этиш борасидаги йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш соҳасида янги авлод қўриқлаш технологияларини жорий этиш, соҳани 100 фоизга рақамлаштириш ва техник қўриқлов кўламини кенгайтириш йўналишларида топшириқлар берилди. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш бўйича ўтган даврдаги амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги мақсадли ва илмий асосларга ёндашган режалар белгилаб берилди.