1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қўриқлаш Департаменти тизимларида самарали хизмат қилиб, ҳозирда нафақа гаштини сураётган, ўтган давр мобайнида Қўриқлаш бўлинмалари ривожига муносиб ҳисса қўшган ҳамда ёш ходимларга хизмат сир-асрорларини беғараз ўргатиб келаётган фахрийларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга раҳбариятнинг эзгу тилаклари ва эсдалик совғалари топширилди.

Самимий учрашувлар чоғида ҳудудий Қўриқлаш бошқармалари раҳбарлар ва мутасаддилари фахрийларга хизматнинг шаклланиши ва ривожланишига қўшган беқиёс ҳиссаси учун самимий миннатдорчилик билдириб, кадрлар тайёрлашнинг замонавий тизимида мураббийликнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбатлар чоғида фахрийлар хизмат хотиралари билан ўртоқлашди, касб сир-асрорлари ҳақида сўзлаб бериб, ходимларга қимматли маслаҳатлар берди. Уларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва донишмандлиги посбонларининг ўсиб келаётган авлоди учун чинакам ибрат мактабига айланди.
Тадбирлар сўнгида сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва мураббийлик фаолиятида янги ютуқлар тилаб, илиқ истаклар билдирилди. Фахрийлар билан алоқани давом эттиришга ва уларнинг жамоа ҳаётида фаол иштирок этиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга тайёрлиги тасдиқланди.