Янгиликлар

27 Октябрь 2025

Қўриқлаш Департаментида 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан тизимда бир неча йиллар самарали ва фидокорона хизмат қилган, ҳозирда нафақа гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар эътироф этилди.

Мазкур тадбирда Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти ва шахсий таркиби, Фахрийлар кенгаши ҳамда тизимда узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда истеъфодаги офицерлар иштирок этишди. Тадбир меҳмонлари томонидан ватанпарварлик ва Ватанни севиш, касбига садоқат, ғурур, фидойилик ва шукроналик туйғулари хусусида маълумотлар берилиб, ходимлар билан бой ҳаётий тажрибалар билан ўртоқлашилди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларнинг иссиқ изидан фош этиш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қаратилаётган ишлар борасида мисоллар келтирдилар. Тадбир якунида Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан фахрийларга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги, Қуролли Кучлар юбилей Қўмитасининг “Устоз ва мураббийга” юбилей нишони ҳамда эсдалик совғалари топширилди.