Янгиликлар

13 Сентябрь 2025

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича кўникмалар мустаҳкамланди

Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда вилоят ЙҲХБ масъул ходимлари ташаббуси билан ходимлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилиш маданиятини ошириш, аварияларнинг аянчли оқибатлари, эътиборсизлик ва ўзига ишониш натижасида юз бераётган кўнгилсиз ҳодисалар хусусида кўргазмали тарғибот тадбири ташкил этилди.

Термиз шаҳар Қўриқлаш бўлимида ташкил этилган учрашувда ЙТҲда иштирок этган автомашинанинг аянчли ҳолати кўрсатилиб, унинг сабаблари баён этилди. Ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўлларда қоидаларга амал қилмаслиги танқидий муҳокама қилинди.

Шундан сўнг ходимлар орасидан шахсий ва хизмат автомашина ҳайдовчилари учун ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш автомактабида ўқув машғулоти ташкил этилди. Машғулотда малакали мутахассислар томонидан йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсиз ҳаракатланиш борасида тушунчалар берилди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан асосли жавоблар олишди.

Бошқарманинг офицер ходимлари билан ҳам тарғибот тадбири давом этди. Бунда ходимлар томонидан содир этилган ЙТҲ муҳокама қилиниб, автомобиль йўлларида юз бераётган авариялар акс этган видео лавҳа намойиш этилди. Йиғилиш иштирокчиларига ўзлари, оила аъзолари ва қўл остидаги ходимлари билан мунтазам тушунтириш-тарғибот ишларини ташкил этишлари, транспорт воситасидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этишини назорат қилишлари тушунтирилди.