Ходимларнинг йўл ҳаракати қоидалари борасидаги билим ва кўникмалар мустаҳкамланмоқда
Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, ҳайдовчилар билим ва кўникмаларини янада ошириш, йўлда ҳаракатланиш маданиятини юксалтириш масалалари юзасидан учрашув ташкил этилди.
Бўлиб ўтган тадбирда вилоят Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ва ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъуллари томонидан ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш муҳимлиги, ҳар қандай қоидабузарлик учун жазо муқаррарлиги тушунтирилди. Автотранспорт воситасини бошқарганда тезликни оширмаслик, чалғимаслик, доимо сергак бўлиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Барча шахсий таркиб, янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидаларини ўрганиши лозимлиги айтиб ўтилди ҳамда ходимларнинг йўл ҳаракати қоидаларига киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар берилди.
Учрашув якунида масъуллар томонидан хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг созлиги, техник ҳолати ҳам кўрикдан ўтказилди. Ходимлар йўлларда юрган вақтларида ҳаракат иштирокчиларини ҳурмат қилишлари, белгиланган қоидаларга амал қилишлари лозимлиги яна бир бор эътироф этилди.