Жамоавий рухни шакллантириш ҳамда хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйишга қаратилган психологик тренинглар ташкил этилмоқда
Андижон давлат университети ва Андижон давлат педагогика институти Психология фанлари номзодлари (PhD) томонидан Миллий гвардиянинг Андижон вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун амалий тренинг ўтказилди. Ушбу тренингнинг асосий мақсади — ходимларда жамоавий рухни шакллантириш ва таваккалчиликка мойилликни камайтириш.
Тренингда ходимлар, хатарларга тўғри муносабат билан ёндашиш, ишончни ошириш ва қарорлар қабул қилишда биргаликда ишлашни ўрганишди. Жамоавий ўйинлар орқали ходимлар ўзаро ҳамкорликни кучайтириб, таваккалчиликни камайтиришнинг самарали усулларини амалиётда қўллашга йўналтирилган.
Ҳар бир ходимнинг таваккалчиликка бўлган муносабати таҳлил қилинди ва уларга ўзгаришлар киритиш учун психология усуллари асосида йўл-кўрсатмалар берилди.