"ТИНЧЛИК, ТАРАҚҚИЁТ ВА ФАРОВОНЛИК УЧУН" ШИОРИ ОСТИДА ФЕСТИВАЛЬ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳамда миллий армиямизга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ва туман хокимлиги, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси, Жиззах горнизони ва чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда "Тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик учун" шиори остида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Фестивалда ёшлар ўртасида қуролни қисмларга ёйиш ва йиғиш, тош кўтариш, камондан отиш мусобақалари ўтказилиб ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Фестивалнинг асосий қисми ҳарбий қурол аслаҳалар кўргазмаси, фахрий қоровулнинг саф кўргазмали чиқишлари, қўл жанги, хизмат итлари билан тайёрланган кўргазмали чиқишлари ва спорт техникалари ёшларимизнинг қалбида миллий армиямиз билан фахрланиш каби ҳисларини уйғотгани билан аҳамиятли бўлди.