РУҲИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА ТИЗИМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Сурхондарё вилояти “Қўриқлаш” бошқармасининг психолог мутахассислари томонидан доимий равишда шахсий таркиб билан психологик тренинг машғулотлари олиб борилиб, бунда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом, маънавий-руҳий муҳитни камол топтириш, хизмат фаолияти давомида юзага келадиган муаммоли вазиятларни ўз вақтида бартараф этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча Термиз туманида жойлашган “Марварид” дам олиш масканида Термиз тумани “Қўриқлаш” бўлими ходимлари иштирокида навбатдаги ана шундай учрашув ўтказилди.
Мулоқотда ходимларга ахлоқий-руҳий тайёргарлик даражасини ошириш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, шунингдек, ҳиссий зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларининг олдини олиш, фавқулодда ҳамда экстремал вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилиятларини шакллантириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Салбий ҳолатларни олдини олиш, жамоада маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, муаммоли вазиятни англаш, бартараф этиш йўлини топиш, ҳаракатларга тўғри баҳо бериш каби муҳим маълумотлар берилди.
Доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни енгиш, хотирани мустаҳкамлаш, жамоада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш юзасидан турли амалий психологик тренинг машғулотлари олиб борилиб, ходимларнинг хизматга бўлган иштиёқи оширилди. Машғулотларда ҳар бир иштирокчи ўз характерларини таҳлил қилиб, келгуси фаолиятда зарур бўлган йўналишларни белгилаб олдилар.
Шунингдек, ҳар бир ходим билан индивидуал чуқурлаштирилган психодиагностик суҳбатлар ўтказилди. Айтиш керакки, бу каби учрашувлар жамоадаги муҳитни яхшилаш, ходимлар орасида ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, ишчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилмоқда.