МАҲАЛЛА ЁШЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
Жарқўрғонда спортнинг 6 та тури бўйича ёшлар ўртасида Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ва вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, спорт беллашувларига старт берди.
Кўтаринки руҳда ўтган спорт ўйинлари Жарқўрғон тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда спорт бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 700 нафарга яқин маҳалла ёшлари спортнинг эркин ва аёллар кураши, волейбол, стол теннис, армрестлинг, шахмат-шашка ҳамда воркаут турлари бўйича ўзларини синаб кўрдилар.
Қизғин ва муросасиз кечган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган барча ўғил-қизлар Миллий гвардия раҳбарияти томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.