Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси маъмурий биносида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси маъмурий биносида “Юзага келган техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини ва шаҳар ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи фуқаро муҳофазаси тузилмаларини шай ҳолатга келтириш, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш штаби фаолиятини ташкил этиш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятлар зонасига олиб кириш ва уларнинг бошқарувини ташкил этиш масалаларини шахсий таркиб билан амалий бажаришни ўрганиш мақсадида ўтказилди.
Шартли равишда содир бўлган зилзила натижасида ходимлар жароҳатланди ва электр энергияда узилиш содир бўлди. Қутқарув, тиббий ёрдам кўрсатиш звено сардорлари, фавқулодда вазиятларда шикастланган ходимларни хавфсиз жойга олиб чиқиб уларга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди, даволаш масканига жўнатилди ҳамда электр таъминоти ишга туширилди.
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармасида авария тиклаш ишлари фавқулодда вазиятлар содир бўлган жойлардан сув намуналарини ва ҳавонинг таркибни аниқлаш ҳамда санитар ишлов бериш тадбирлари амалда ташкил этилди.