Ходимлар Сурхон тарихига оид маълумотларга эга бўлдилар
Сурхондарё вилоятида Миллий гвардия ходимлари учун турли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча тадбирлар доирасида Термиз шаҳар "Қўриқлаш" бўлими ходимлари “Термиз” давлат музей-қўриқхонасига ташриф буюриб, у ердаги ноёб экспонатлар билан яқиндан танишдилар.
Айтиш керакки, мазкур музей ҳудуд этномаданий анъаналари, археология бойликлари ва маданияти ҳақида кўплаб маълумотлар берувчи, ёшларимизни тарихимизга, миллий урф-одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келаётган маскандир. Саёҳатга келган ходимларга музей мутахассислари томонидан Сурхон воҳасининг тарихи, асрлар давомида сақланиб қолган қадриятлари хусусида атрофлича маълумотлар берилди.
Ташкил этилган тадбирда ходимлар миллий тарихимизга оид билим ва тушунчаларга эга бўлдилар.
Бундан ташқари, Наманган вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси ходимлари учун ҳам вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши ва унинг тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритиб, тарихда юртимизга уюштирилган босқинлар даври ҳақида сўзлаб, мустақиллигимизнинг қўлга киритилиши ҳақида гапириб ўтилди.