Янгиликлар

24 Июнь 2025

Қўриқлаш хизмати ходимлари Исҳоқхон Тўра Ибрат ҳамда Қатағон қурбонлари музейларига ташриф буюришди

Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан учун Тўрақўрғон туманида жойлашган Исхоқхон Тўра Ибрат музейи ҳамда Қатағон қурбонлари музейига саёҳат ташкил этилди.

Мазкур музейлар юртимиз тарихи, адабиёти ва маънавий меросини ўрганишда муҳим манбалардан ҳисобланади. Исхоқхон Тўра Ибрат музейида юртимиз маърифатпарвар олими ва жамоат арбоби Исхоқхон Тўра Ибратнинг ҳаёти, фаолияти ҳамда қолдирган илмий ва маънавий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, музей экспозициясидаги тарихий ҳужжатлар, асарлар ва шахсий буюмлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шу билан бирга, Қатағон қурбонлари музейида тоталитар тузум йилларида ноҳақ қатағон қилинган юртдошларимиз хотирасига бағишланган экспонатлар ва тарихий маълумотлар намойиш этилди. Саёҳат давомида ходимларга мазкур давр воқеаларининг сабоқли жиҳатлари, миллий истиқлол ва инсон ҳуқуқларининг қадри тўғрисида тушунтиришлар берилди.