Янгиликлар

21 Январь 2025

"Посбониман муқаддас юртнинг" мавзусида иншолар танлови ўтказилди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят "Қўриқлаш" бошқармаси ҳамкорлигида "Посбониман муқаддас юртнинг" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Мазкур танловда ҳарбий хизматчи ва ходимлар юртимизнинг тинчлиги, мустақиллиги ва халқи учун жанговар хизмат қилиш каби муқаддас бурчларнинг аҳамиятини ёритиш, ватанга садоқат ва жонкуярлик ҳиссини намоён этишди. Иншолар танлови ҳар бир иштирокчига ўз фикрларини бевосита ва юксак маънавий қадриятлар асосида ифодалаш имконини берди. Танлов Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетнинг профессор ўқитувчилари томонидан кузатиб борилди.
Танловнинг натижаларига кўра, учинчи ўрин "Қўриқлаш" хизмати ходими Э.Қўчқоров, иккинчи ўрин ҳарбий хизматчи Т.Умаралиев, биринчи ўринга эса ҳарбий хизматчи А.Қодиров муносиб деб топилди.
Якунда танловида фаол иштирок этган ҳамда ғолиб бўлган қатнашчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.