Янгиликлар

26 Май 2025

Ходимлар спортнинг енгил атлетика йўналиши бўйича беллашди

Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳида Сурхондарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда барча шаҳар ва туманлардан жами 80 нафар ходимлар иштирок этиб, енгил атлетика турлари бўйича ўзларининг маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Мусобақа жараёнида иштирокчиларнинг 100 метр ва 3 километр масофага белгиланган вақт оралиғида етиб келиш, шунингдек, узунликка сакраш йўналишларида жисмоний ҳаракатлари баҳоланиб борилди.
Якунда ҳар бир йўналиш турлари билан бирга умумжамоа ҳисобида юксак натижалар билан фаоллик кўрсатган мусобақа ғолиблари ҳам аниқланди. Унга кўра 3 ўринни Сариосиё тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси эгаллаган бўлса, 2 ўрин Жарқўрғон тумани Қўриқлаш бўлими ходимларига насиб этди. Фахрли 1 ўринни эса Бойсун тумани Қўриқлаш бўлими жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғи кубоги, диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирланди.