Минтақавий ўқув маркази тингловчиларини қонунчиликдаги янгиликлар билан таништириш ва мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида семинар машғулоти ташкил этилди
Тошкент минтақавий ўқув маркази тингловчиларининг ҳуқуқий билим савиясини ошириш ҳамда 2025 йилнинг 18 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қарорининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида семинар машғулоти ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Махсус-касбий фанлар кафедраси профессори, полковник З.Умаров ва кафедра доценти подполковник Ж.Кенжаевлар иштирок этишди. Сўзга чиққанлар ҳужжатнинг асосий қоидаларини батафсил таҳлил қилиб, янгиликлар ва уларнинг амалий аҳамиятига эътибор қаратдилар. Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича маҳалла тизимини такомиллаштириш ва белгиланган вазифаларни амалга ошириш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, тингловчиларга ҳужжатнинг комплекс таҳлили тақдим этилди, мавжуд тизимни модернизация қилишнинг асосий йўналишлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари олдида турган устувор вазифалар ёритилди.
Семинарнинг амалий қисми долзарб масалаларни интерфаол муҳокама қилишни ўз ичига олди, бунда ҳар бир иштирокчи ўзини қизиқтирган жиҳатларни батафсил тушуниш имкониятига эга бўлди.