Киберспорт мусобақаси бўлиб ўтди
Юртимизда киберспортни хавфсиз ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича экотизим яратиш, мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари ва IT-индустрия учун салоҳиятли кадрларни тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Айни шу мақсадда, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида киберспортнинг Counter Strike йўналиши бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилиб, ходимлар ўзларининг мазкур соҳадаги билимларини синовдан ўтказдилар. Якуний натижаларга кўра, 3 ўринни Кармана тумани Қўриқлаш бўлими, 2 ўринни Алоҳида батальон ҳамда фахрли 1 ўринни Навоий шаҳар Қўриқлаш бўлими ходимлари эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.