Янгиликлар

16 Июль 2025

Хизмат интизомига риоя қилиш бўйича навбатдаги учрашув ўтказилди

Ходимлар орасида хизмат интизомига риоя қилиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни кескин камайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти ҳамда шахсий хавфсизлик масъуллари иштирокида ходимлар билан айни шу масалаларда учрашув ўтказилди. Унда сўз олганлар, ходимлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, хизмат интизомига риоя қилишлари, хизмат вазифасига кирмайдиган турли хил масалаларга аралашмасликлари, коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликлари юзасидан алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Бундан ташқари шахсий автотранспорт воситалари мавжуд ходимларга ҳам йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишлари, автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўриклардан ўтказиб туришлари ҳақида огоҳлантирилди.

Якунда эса барча масъулларга қўл остидаги шахсий таркибга мазкур масалаларнинг тўлиқ мазмунини етказишлари бўйича топшириқлар берилди.