Сирдарё вилояти "Қўриқлаш" бошқармасида ходимлар билан шукроналик, ватанпарварлик, муомала маданияти, ишга садоқат туйғуларини юксалтириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди
Ушбу давра суҳбатида Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўлими бошлиғи полковник С.К.Хабибуллаев, "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ва шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимлари ходимлари иштирок этишди.
Сўз олганлар ходимларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, шахсий таркибни ҳаётини ва соғлигини асрашда барча мансабдор шахсларни масъулиятини ошириш, хизмат интизом бузилиши ҳолатларини олдини олиш, автотранспорт воситаларини нотўғри бошқариш оқибатида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисалари, фирибгарлик ва тамагирлик қилмаслик, шахсий таркиби билан муомала маданияти, шукроналик, ватанпарварлик ва садоқат туйғуларини юксалтириш, хизмат интизомни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдинини олиш, таваккалчиликка асосланган онлайн қимор ўйинларига йўл қўймаслик ва унининг салбий оқибатлари олдини олиш мақсадида профилактик суҳбат ўтказилди.
Шунингдек ўтган давр мобайнида хизмат интизомини бузиш ҳолатлари, ходимлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни олдини олиш чоралари ҳамда уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳақида сўз юритилди.