Ғазал мулки султони – Мир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги кенг нишонланмоқда
Ўзбек адабиёти ва маънавиятининг йирик намояндалари буюк мутафаккир ва шоир Мир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан республикамизда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, бугун Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исхоқхон Тўра Ибрат номидаги ижод мактабида “Навоий – қалбларда мангу барҳаёт” шиори остида ўтказилган тадбирда ўқувчилар, вилоят Қўриқлаш хизмати ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар Мир Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси, унинг ўзбек ва жаҳон адабиётига қўшган улкан ҳиссаси, инсонпарварлик ғоялари ва ғазалларидаги юксак маънолар ҳақида фикр юритдилар. Шунингдек, ёшлар учун Навоий ижодини чуқур ўрганишнинг аҳамияти таъкидланиб, улуғ шоир ғояларини бугунги кунда ҳам тарғиб этиш муҳимлиги қайд этилди.
Шу билан бирга Сирдарё вилояти Қўриқлаш хизматида ҳам ўтказилган учрашувда туман ва шаҳар Қўриқлаш бўлимлари ходимларнинг иштироки таъминланди. Ушбу маънавий-маърифий тадбир Қўриқлаш хизмати раҳбарияти ҳамда таклиф этилган мутахассис иштирокида ўтказилиб, унда Алишер Навоий меросининг миллий маънавият, маърифат ва давлатчилик ривожидаги ўрни атрофлича ёритилди.
Таклиф этилган мутахассис Алишер Навоий асарларида инсонпарварлик, адолат, ватанпарварлик ва юксак ахлоқий қадриятлар тараннум этилганини таъкидлаб, бу ғоялар бугунги кунда ҳам хизмат фаолиятида муҳим аҳамият касб этишини қайд этди. Шунингдек, шоирнинг илмий-маърифий мероси ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эгалигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбир якунида мазкур йўналишдаги ишлар тизимли равишда давом эттирилиши, миллий қадриятлар ва маънавий меросни тарғиб этишга қаратилган ташаббуслар қўллаб-қувватланиши таъкидланди.