ШАХСИЙ ТАРКИБ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия "Қўриқлаш" бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларидаги ходимларнинг маънавий-маърифий тайёргарлигини мустаҳкамлаш мақсадида бугун видеоконференц алоқа тарзида “Ислом асосларини ғаразли мақсадларда бузуқ талқин қилиш: Ҳақиқат ва иддао” ҳамда “Ходимлар орасида диний радикаллашувни ҳамда ташқи иғволарни олдини олишни кучайтириш” мавзуларида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Сўз олганлар ислом ақидаларининг ижтимоий тармоқлар орқали бузиб кўрсатилаётганлиги, радикаллашган гуруҳлар орқали соф ислом моҳиятини шахсий манфаатлар йўлида бузиб кўрсатишга уриниш каби салбий ҳолатларнинг учраётганлигини алоҳида эътироф этдилар.
Шу билан бирга, ходимларнинг диний қадриятларга асосланган қарашларини мустаҳкамлаш, таровеҳ номозларини адо этаётган фуқароларнинг тинчлиги ва хотиржамлигини таъминлашда хизмат қилаётган тинчлик посбонларининг фидокорона фаолияти учун катта савоб борилиги таъкидладилар.
Ташкил этилган мулоқотлар қизиқарли савол-жавобларга ҳам бой тарзда ўтди. Ушбу очиқ мулоқотлардаги асосли фикрлар “Қўриқлаш” хизматининг ҳар бир ходимига етиб бориши учун энг олис ҳудудлардаги ходимлар ҳам ушбу давра суҳбатига жалб этиб, билимлари ва кўникмалари мустаҳкамланди.