Янгиликлар

20 Август 2025

“Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди

Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчилари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий билим савияларини янада ошириш ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Шайхонтоҳур туман прокуратураси масъул ходимлари иштирокида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар машғулоти ўтказилди.

Семинар давомида маърузачилар томонидан, коррупция давлатнинг турли соҳаларига жумладан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджига салбий таъсир кўрсатиши, бу каби ҳолатларга нисбатан ҳар бир ходим муросасиз муносабатда бўлиши лозимлиги етказилди.

Шунингдек, бу каби ҳолатлардан ҳар бир ходим ўзига тегишли хулоса қилиши, ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатига жазо муқаррар эканлиги, шу сабабли турли салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, хизмат ва хизматидан ташқари вақтда бўлишдан қатъий назар хизмат интизоми ва қонунчиликка тўла риоя этиш, ноқонуний ишлар билан шуғулланмаслик, хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ва номуносиб хатти-ҳаракатларни содир этмаслик борасида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.