САМИМИЙ РУХДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН УЧРАШУВ
Тошкент минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, уларни она ватанга меҳрини ошириш, дахлдорлик ҳисси билан муқаддас заминнинг тинчлиги йўлида камарбаста бўлиш каби шарафли вазифани танланган йигитлар учун очиқ мулоқот ташкил этилди.
“Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, фалсафа фанлари доктори Шермуҳаммедова Жамила Тошпулотовна ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб ёш тинчлик посбонларига сермашаққат хизматларида дуч келиши мумкин бўлган турли машаққатларни осон енгиш усуллари, хизматда учрайдиган салбий ҳолатларни босиқлик билан ҳал этиш, фуқаролар билан муомала маданиятини кучайтириш ҳамда уларга сўз орқали таъсир ўтказиш, низоли вазиятларда келишувга эришиш йўллари ҳақида ҳам асосли фикрлар билдирди.
Самимий мулоқотлар дилдан суҳбатга айланиб, фидойи йигитларнинг заҳматли меҳнатлари юқори баҳоланиб, оиласи ва юрт тинчлигига камарбаста бўлаётган ушбу тингловчиларнинг келгуси ишларида бундан ҳам маррани катта олишлари лозимлиги эътироф этилди.