РУХИЙ САЛОМАТЛИК – ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИНГ ГАРОВИ
Самарқанд вилояти "Қўриқлаш" бошқармаси психологлари томонидан тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг психологик билимларини ошириш, хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш, сезгирликни ошириш ва хотирани мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги тренинг машғулотлари ташкил этилди.
"Гуруҳда илиқ психологик иқлим яратиш" мавзусидаги мазкур тренингда жамоа билан ишлашни самарали ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, психолог мутахассислар ходимларнинг ички кечинмаларини, руҳий ҳолатларини, характер ва хусусиятларини ўрганишди, уларнинг хизматга оид билим савиясини синовдан ўтказишди.
Бу каби амалий ишлар ходимларнинг янада самарали хизмат олиб боришлари, ҳамда улардаги шахсий фазилатларнинг мустаҳкамланишига, сафдошлар билан ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатларни шакллантиришга хизмат қилади.