Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун бошқарма раҳбарияти томонидан сайёр қабул ташкил этилди
Бугун ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Қашқадарё вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун бошқарма раҳбарияти томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ҳар бир ходим ва оила аъзоларининг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Ходимларнинг оила аъзолари бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, имтиёзли кредит олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар ҳамда мавжуд муаммоларни ечишга қаратилди. Барча келиб тушган саволлар ҳамда мурожаатлар мутасаддиларга йўналтирилиб, уларга ечим топиш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Сайёр қабул жараёнида 30 та мурожаат тингланиб, мурожаатларни 10 таси жойида ҳал қилинган бўлса, 15 тасига эса тушунтиришлар берилди.
Бундай сайёр қабуллар раҳбариятнинг шахсий таркибга ғамхўрлигини кўрсатади ва ходимларнинг самарали хизмат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.