РИВОЖЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ РИВОЖИГА ТЎСИҚ БЎЛГАН ИЛЛАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МУЛОҚОТЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши ҳисобланиб Миллий гвардия тизимларида ушбу салбий иллатга қарши изчил кураш олиб бориш тизими йўлга қўйилган.
“Қўриқлаш” хизмати тизимларида коррупцион ва тамагирлик ҳолатларининг олдини олиш ва бу каби салбий иллатларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида доимий тизимли сай-ҳаракатлар амалга оширилиб келинмоқда.
Сурхондарё, Андижон, Наманган, Сирдарё вилоят “Қўриқлаш” бошқармаларининг ҳудудий шаҳар-туман "Қўриқлаш" бўлимларида хизмат олиб бораётган шахсий таркиб ҳамда Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчилар иштирокида видеоконференция тарзида "Коррупция – жамият кушандаси" мавзусидаги йиғилиш ўтказилди.
Тинчлик посбонларига коррупция – бу ҳозирги вақтда долзарб муаммолардан бири эканлиги, уни келиб чиқиш сабаблари, қандай қилиб уни олдини олиш бўйича асосли фикрлар билдириб, хизмат давомида йўл қўйилаётган камчиликлар, ушбу иллатни келтириб чиқарувчи омилларга бирма-бир тўхталиб, фаолияти давомида хатоликларга йўл қўйган ходимларнинг ҳатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, бугунги кунда тамагирлик ҳолатлари бўйича турли соҳаларда ва ушбу соҳада қўпол хатоларда йўл қўйган ҳарбий хизматчи ва ходимларга нисбатан кўрилган чоралар акс этган видеороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориш, қонунчиликдаги ўзгаришлардан уларни хабардор этиш масаласига ҳам эътибор қаратилиб, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш – энг олий бурч эканлиги ходимларга яна бир бор тушунтириб ўтилди.