Ҳудудларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш мақсадида ўрганишлар давом эттирилмоқда
Муқаддам хабар қилинганидек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон қарори ижроси ҳамда ҳудудларда криминоген вазиятни таҳлил қилиш фаолияти амалий ёрдам кўрсатган ҳолда ўрганишлар Хоразм вилоятида давом эттирилмоқда.
Хусусан, Урганч шаҳрида мазкур Қарор ижросини таъминлаш бўйича тасдиқланган “йўл харита”ларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирларни самарадорлиги “Навбаҳор” маҳалласи мисолида ўрганилди.
Маҳаллада “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз йўлак” тамойилига асосан жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш мақсадида видеокузатув камералари ва ташвиш тугмалари ўрнатиш аҳволи ўрганилиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш “йўл харита”ларида белгиланган тадбирлар ижросини ўз муддатларида сифатли таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.