Ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди
Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида хизмат олиб бораётган ходимлар учун Фавқулодда вазиятлар профилактикаси ойлиги доирасида навбатдаги ўқув машғулоти ташкил этилди.
Ушбу машғулот Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари иштирокида ўтказилиб, ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш ва унинг профилактикасига бағишланди.
Тадбир давомида мутахассислар ис газининг хусусиятлари, унинг инсон саломатлигига хавфли оқибатлари, заҳарланиш аломатлари ҳамда бундай ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Шунингдек, ис гази келиб чиқишининг олдини олиш учун мавсумий хавфсизлик қоидалари — иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, хоналарни мунтазам шамоллатиб бориш, техник хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиш каби муҳим тавсиялар қайд этилди.