Янгиликлар

4 Ноябрь 2025

Касаба уюшмалари куни муносабати билан тадбир ўтказилди

11 ноябрь куни – Касаба уюшмалари куни муносабати билан Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармасида маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда ходимларга касаба уюшмасининг жамиятдаги ўрни, унинг асосий вазифа ва мақсадлари, шунингдек, аъзоларнинг меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қайд этилганидек, касаба уюшмаси — фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият юритадиган ихтиёрий жамоат бирлашмасидир.

Тадбир давомида ходимлар касаба уюшмаси фаолияти орқали бериладиган имкониятлар, имтиёзлар ва ҳуқуқий кафолатлар билан ҳам таништирилди. Шу билан бирга, уюшма аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида фикр алмашилди.