МУАММОЛАР МУҲОКАМАЛАР МАРКАЗИДА
Ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган ҳар қандай ходим учун хизмат интизомига тўлақонли риоя қилиш асосий вазифалардан саналади. Хизматда унинг самарали ташкил этилиши учун аввало интизом, тартиб йўлга қўйилган бўлиши лозим.
Шу боисдан куни кеча Сирдарё вилоят "Қўриқлаш" бошқармасида туман-шаҳар "Қўриқлаш" бўлимларида фаолият олиб бораётган ходимлар учун хизмат интизоми юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Миллий гвардия марказий девони масъуллари ва "Қўриқлаш" бошқармаси раҳбарияти ҳамда туман шаҳар "Қўриқлаш" бўлимларидан видеоселектор тарзида шахсий таркиб иштирок этди.
Йиғилишда "Қўриқлаш" хизмати ходимлари ўртасида бугунги кунда кузатилаётган камчиликлар юзасидан видеоролик намойиш этилиб, муаммолар муҳокама этилди. Шунингдек, муаммоларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинди ва хизмат интизоми бузилишини олдини олиш ва ижрочилик интизомига риоя қилиш борасида очиқ мулоқотлар, давра суҳбати ташкил этилди.
Очиқ мулоқотлар давомида ходимларга хизмат ва шахсий автотранспорт воситасини бошқаришда қонун бузилиш ҳолатларига, коррупцияга қарши курашиш ва ходимлар томонидан хизмат интизоми ва камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш ишлари ҳамда профилактик суҳбатлар ҳам олиб борилди.