Янгиликлар

28 Август 2025

Қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг жанговар тайёргарлиги ва жисмоний маҳорати юксалмоқда

Ички ишлар органларининг Қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибини ҳар қандай таҳдидларга жанговар тайёрлаш, уларнинг жисмоний ва маънавий баркамоллигини мустаҳкамлаш мақсадида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, шахсий таркиб билан турли йўналишларда машғулотлар ташкил этилмоқда. Жумладан, полигонларда жанговар тайёргарлик машқлари ўтказилиб, ходимлар шартли вазиятларда ҳаракат қилиш, тактик ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва амалиётда қўллаш кўникмаларини мустаҳкамламоқда.

Шу билан бирга, ходимларнинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва куч-қувватини ошириш мақсадида спорт залларда жисмоний тайёргарлик машғулотлари мунтазам ўтказилмоқда. Бу машғулотлар доирасида югуриш, турли спорт турлари ҳамда куч тайёргарлигига оид машқлар бажарилиб, шахсий таркибнинг бардамлиги янада мустаҳкамланмоқда.

Бундан ташқари, ходимларнинг қурол билан ишлаш маҳоратини ошириш мақсадида электрон тирларда отиш машғулотлари йўлга қўйилган. Ушбу жараёнда хизматчилар замонавий электрон симуляторлар орқали аниқлик, тезкорлик ва психологик барқарорликни шакллантирмоқда.

Ушбу комплекс чора-тадбирлар қўриқлаш бўлинмалари шахсий таркибининг жанговар салоҳиятини юксалтириш, уларнинг ҳар қандай шароитда самарали ҳаракат қилиш қобилиятини оширишга хизмат қилмоқда.